UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  1 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди Янгиликлар

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди

Теглар :  ОбодҚизилқум
9 апрель куни “Обод” клуби Ўзбекистон ХXV миллий чемпионатининг 4-тур ўйинлари доирасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, олий лиганинг янги вакили “Обод” мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида чиройли ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда. Тўғри, жамоа ҳали миллий чемпионатда ғалаба қозонганича йўқ. Бироқ, “обод”чилар ўйинида маъно ва мазмун борлигини мухлису-мутахассислар эътироф этишяпти. Бу эса эртанги ўйин олдидан мухлислар қалбида ижобий натижага умид уйғотмоқда. Бироқ, жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган навоийликлар ҳам ғолибона одимини давом эттиришдан умидвор. Шундай экан, шанба куни ишқибозлар “ЖАР” стадионида ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишларига шубҳа йўқ.

Профессионализм сари дадил одимлаётган “Обод” жамоаси ОФК талабларидан келиб чиққан ҳолда бўлажак ўйинга чипталар сотувини йўлга қўйди. “Обод” – “Қизилқум” баҳсини бевосита стадиондан томоша қилиш истагида бўлган мухлислар 8 апрелдан чипталарни “ЖАР” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар баҳоси 7 мингдан 15 минг сўмгача қилиб белгиланган. Шошилинг, чипталар чекланган миқдорда!

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати. 4-тур.
“ЖАР” стадиони. 9 апрель, 16:00
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Лутфулин (барчаси Тошкент шаҳридан)
Назоратчи ҳакам: Р.Серазетдинов (Тошкент)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика