

"Обод" клубининг мавсумдаги илк уй учрашувидан олдин соат 15:00да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда элимиз суйган санъаткорлар йиғилган мухлисларга ўз қўшиқларини тақдим этишади. "Обод" - "Қўқон-1912" учрашувига томошабинлар бепул кириш имкониятига эга бўлишади. Ўйин соат 16:00да бошланади.




