"Обод" - "Металлург" учрашуви ҳаками ўзгарди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2016
Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Обод" - "Металлург" ўйинини бошқа ҳакам бошқаради.

Учрашувда Олим Толибжонов ўрнига Вадим Агишев бош ҳакам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 25 август куни «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 18.00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz