"Обод": Машғулотлар давом этади ФОТО

Narzulla Saydullayev
12 окт 2016, 17:11
"Обод" олий лиганинг навбатдаги турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

14 октябрь куни бўлиб ўтадиган мазкур учрашув "Обод" учун муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, олий лигада қолиш учун курашаётган жамоамизга ҳозир ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Шу боис, ҳар ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Олий лигада юзага келган танаффус туфайли машғулотларга зўр берилди. Жисмоний тайёргарликка аҳамият қаратилди. Қуйида машғулотларнинг фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 14 октябрь куни Жиззахдаги "Сўғдиёна" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да бошланади.  

"Обод" ФК матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcobod.uz