UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   102 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3

"Обод" иккинчи даврада нима қилади? Янгиликлар

"Обод" иккинчи даврада нима қилади?

Теглар :  Обод
24 июнь куни ўтказилган "Пахтакор" - "Обод" баҳси "Обод" учун олий лигадаги охирги ўйин бўлиши мумкин. Чунки жамоа ўз фаолиятини тўхтатиш арафасида.

Бунга клубдаги молияивй ҳолат сабаб бўлмоқда. Бизга маълум бўлишича, футболчилар анчадан бери маош олишмаяпти. Жамоа ҳатто сафар ўйинларига ўз ҳисобидан бориб келяпти. "Обод" "Пахтакор" билан ўйинда ҳам жуда кайфиятсиз ҳаракат қилди. Футболчилар гўёки мағлубиятга розидек тўп тепишди.

Хўш, ҳаммаси қачондан бошланди? "Обод" бош мураббийи Рауф Инилеевнинг айтишича, жамоа аъзолари баҳор ойларидаёқ клубда пул йўқлигидан хабардор бўлишган. "Ҳомийлар пул беришни тўхтатиб қўйишди", - дейди Рауф Талгатович бу борада. "Обод" 18 май куни "Жар" стадионида "Динамо"ни қабул қилиб жуда чиройли ўйин эвазига 3:1 ҳисобида ғалаб қозонди.



Мана шу ўйин ўтгач, жамоа кейинги турни Муборакда ўтказиши лозим эди. Аммо "Обод" сафарга йўл олишидан олдин пул йўқлиги ҳақидаги гаплар янада авж олди. Ҳатто ярим жамоа бормаймиз деб туриб олди. Лекин жамоа сардори Анвар Ғофуров ҳаммани бир жойга йиғган ва ўйинга бормасак шарманда бўламиз деган.

"Обод" Муборакка боргани билан "Машъал"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа ундан кейинги учта беллашувда ҳам ютқазди. Бу ҳам майли, "Обод" сафардаги ўйинларда ҳатто гол ура олмади. Уйдаги охирги иккита баҳсни эса бир хил 1:4 ҳисоби билан бой берди. Жамоа жанговор, футболчилар курашувчан, лекин пул бўлмаганидан кейин кимнинг ҳам тўп ортидан югургиси келади.

"Обод" иккинчи даврада ўйнайдими деган саволга Инилеев аниқ жавоб бера олмади, фақат шундай бўлиши ҳақиқатга яқин экани ҳамда бу ҳақда ЎФФ ва ПФЛга хат берилганини айтди. Рауф Инилеев шунингдек, Самвел Бабаян "Обод"га ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги гапларни ҳам инкор қилмади. "Бабаянми ё бошқаси, ким бўлса ҳам келиб клубни қутқариб қолмаса бўлмайди", - дейди Инилеев.



Ҳозирги "Обод"нинг иккинчи лига жамоаларидан фарқи қолмаган. Клубда автобус йўқ, футболчилар ўйинга машинада қатнашади. Овқатланиш жойидамас, ҳартугул машғулотлар амал-тақал бўлиб турибди. Албатта, бу аҳволда узоққа бориб бўлмайди. Балки, клубни молиявий банкрот дея ёпиб юборган маъқулдир. Чунки футбол томондан "Обод"нинг биринчи даврада ҳеч қанақа фойдаси тегмади. Фақат ютқазиб юрадиган, 15та ўйинда 30та гол ўтказадиган жамоанинг кимга кераги бор?

Майли, чемпионатимизда 15та клуб қолсин, борингки жамоалар сони 12 ёки 10та бўлсин, лекин биз ҳам қизиқарли футбол кўрайлик. Тўғрисини айтганда, зерикарли ўйинлардан жудаям зерикдик.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика