UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  9 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

«Обод» футбол мактаби танлов эълон қилади Янгиликлар

«Обод» футбол мактаби танлов эълон қилади

Теглар :  Обод
«Обод» футбол клуби келгусида таниқли футболчи бўлиш, ўзбек футболи довруғини янада кўтариш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз футбол мактабига танлов эълон қилади.

Шу мақсадда клуб жорий йил 12 сентябрдан 18 сентябрга қадар соат 17:00дан бошлаб, бўлажак футболчилар учун танлов эълон қилади. Унда 2003-2010 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун боланинг соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (086-У шаклда), туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрка), ота-онаси номидан ариза, 3х4 ўлчамдаги фотосурат ҳамда жисмоний тайёргарликдан ўтиш учун спорт формаси бўлиши шарт. Танлов «Обод» футбол клубининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Фарзандингиз мактабимизда ОФКнинг «С» лицензиясига эга малакали мураббийлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўзлаштиради.

Манзил: «Обод» футбол клуби сунъий қопламали майдони.

Мўлжал: метронинг «Машинасозлар» бекати ҳамда «Темирйўлчилар» шифохонаси.

10, 28, 44, 72-автобусларнинг «Темирйўлчилар» шифохонаси, 1, 30, 96-автобусларнинг «Ташсельмаш» заводи бекати.

Мурожаат учун телефонлар:
+99893 554-02-20 (Жаҳонгир)
+99890-322-10-33 (Илҳом)
+99897 343-00-73 (Хайрулла)


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика