UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  0 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Японияга етиб борди  1 17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  1 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  0 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  4 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  6 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  4 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  11

"Обод" бош мураббийи: "ПФЛ кубоги финалига чиққанимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

"Обод" бош мураббийи: "ПФЛ кубоги финалига чиққанимиздан хурсандмиз"

Биринчи лиганинг янги аъзоси ҳисобланган "Обод" клуби бугун ПФЛ кубоги-2014 ярим финалида "Қўқон-1912" клуби устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб финалга йўл олди.
Учрашув тугагач мухбиримиз "Обод" мураббийи Фарҳод Сафаров ва дарвозабон Бекзод Омонуллаевдан қисқа интервью олди.

"Ўйин қийин бўлди. Ярим финалда ҳеч қачон осон баҳслар бўлмаган. Бугунги ғалабамиздан хурсанд бўлдим. Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнида ПФЛ кубогида иштирок этмоқда. "Қўқон"дек тажрибали футболчилардан тузилган жамоани енгиб финалга чиқиш бизга янада ишонч бағишлайди. Финалда ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, шуниси аниқки ҳал қилувчи баҳс ҳам оғир ўтади", - дейди Фарҳод Сафаров.

"Бугунги учрашув жуда ҳам оғир бўлди. Финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Пенальтилар сериясида учта зарбани қайтарганим? Тўғриси буни кутмагандим. Лекин жамоамга фойдам тегиши учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Яратганга шукур юзим ёруғ бўлди", - дейди "Обод" дарвозабони Бекзод Омонуллаев.  

Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика