UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  16 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  15 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  15 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  18 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   48 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  10 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1

Облаёр Расулов: “Шўртан” бош мураббийни ўзгартирмоқчи эмас” Янгиликлар

Облаёр Расулов: “Шўртан” бош мураббийни ўзгартирмоқчи эмас”

Ҳозиргача 12 очко жамғариб турнир жадвалининг 13-поғонасини банд этиб турган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йил жуда суст иштирок этмоқда.
 Бунинг натижасида клуб жорий мавсум аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Кетма-кет омадсизликлардан сўнг, жамоа раҳбарлари бошқарув постига янги мурабббий олиб келиши борасида гаплар урчий бошлади.

Championat.asia бунга аниқлик киритиш мақсадида клуб раҳбари Облаёр Расуловга мурожаат қилди.


- Охирги пайтларда, “Шўртан”нинг олий лигада “жон сақлаб” қолиши сўроқ остида турибди. Боиси жамоанинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнига хавас қилиб бўлмайди.

- Тўғри, бу йилги иштирокимиз мухлислар кутганидек бўлмаяпти. Лекин кучлилар сафида қолиш учун, қўлдан келган барча ишни қилмоқдамиз. Ва бу ҳаракатларимизни мавсум сўнггига қадар тўхтатиб қўймаймиз. “Бунёдкор” билан ўз майдонимизда кечган баҳсда дуранг қайд этдик. Қайсидир маънода пешқадамдан очко олиш ҳам қониқарли натижадир. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Йигитлар имкон қадар ҳаракат қилди.  

- Мухлислар орасида “Шўртан”га янги мураббий келиши хусусида гаплар юрибди. Номзодларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг юртимизда ўз ўрнига эга эканлигини билиш мумкин. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Йўқ, бу шунчаки миш-миш. Биз бу борада Зоир Тўрақуловга мавсум сўнггига қадар имконият берамиз. Ўйлайманки мураббий, вазифани бажариш учун, ўз ишига сидқидилдан ёндошади ва ишончни оқлайди.

- “Шўртан”нинг элитада қолиши учун яна қандайдир чоралар кўрилаётган бўлса керак?

- Албатта, жамоа юртимизда ўз ўрнига эга. Уни кучлилар сафида олиб қолиш учун барчасини қиляпмиз. Олдинда яна 8та ўйин турибди. Демоқчиманки, олий лигада қолиш учун имконият бор. Шундай экан мавсум поёнига қадар курашамиз.

Жаҳонгир Мирзо суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика