

Испания чемпионати етакчилари Сан-Себастьянда нафақат илк очколарни, балки, асосий дарвозабонини ҳам йўқотди. "Реал Сосьедад" иккинчи голни ураётган пайтида ҳимоячи Начо Монреаль словениялик посбоннинг бошига қараб тўпни тепди. Шундан кейин Облакнинг боши айланди.
Меҳмонлар уни алмаштиришга мажбур бўлишди. Унинг ўрнига майдонга тушган Антонио Адан гол ўтказмади. 26 ёшли Облак ушбу мавсумда "Атлетико"нинг тўрт ўйинида тўрт гол қўйиб юборди. Ҳозирча Облак борасида расмий маълумотлар тақдим қилинмади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у кейинги турда ўйинга тушишга тайёр бўлади.



