

“Ҳозир биларни муҳокама қилишнинг вақти эмас. Олдинда Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Лейпциг”га қарши ўйин кутиб турибди. Мавсумга эса фақат уни тугатганимиздан сўнг баҳо бераман. Ўйлайманки, бизни яна учта ўйин кутмоқда. Шундан сўнг гаплашсак бўлади, аммо ҳозир “Лейпциг”дан ўтишни хоҳлайман”, дейди Облак.
Эслатиб ўтамиз, "РБ Лейпциг" — "Атлетико" баҳси Тошкент вақти билан 14 августга ўтар кечаси, соат 00:00 да бошланади.



