

Футболчи "Арсенал" билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Шунингдек, ҳозирча келажаги борасида бир қарорга ҳам келиб олмаган. Олдинроқ унинг қишда жамоасини тарк этиши борасида маълумотлар берилганди.
"Англия матбуоти гапиришни яхши кўради. Бироқ мен шу ердаман ва қолишим 100 фоиз аниқ", - деди Обамеянг.
Ушбу мавсумда 30 ёшли форвард "Арсенал" таркибида 21 ўйинда 13 гол киритди.



