Обамеянг "Барселона"га ўтиш учун маошининг пасайишига рози бўлгани ҳақида нималар деди?

Mirjalol Normatov
22 фев 2022, 15:26
Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳеч қандай қаршилик қилмаганини айтди.

- "Камп Ноу"да "Атлетико"га қарши ўйинда "Барселона" учун дебютингиз вақтидаги мухлисларнинг хайқириғи ҳақида нималар дейсиз?

- Бу ажойиб бўлди. Бу стадионда, шундай мухлисларнинг ҳайқириғи остида ўйнаш юқори ҳиссиётларни тақдим қилди. Бу жуда ёқимли бўлди, жуда хурсандман.

- "Барселона"даги ҳолат сабабли Сиз камроқ маош ишлаб топасиз. Клуб шунга арзийдиган шартлар қўйдими?

- Албатта. "Барселона"ни буюк клуб деб ҳисоблайман ва доимо бу ерга келишни истаганман. Бундай имконият ҳаётда бир марта бўлиши мумкин ва мен бундан фойдаландим, - деди ҳужумчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo