

Семинар ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Владислав Цейтлин томонидан олиб борилди. Семинарга UzReport TV ва Sport телеканали ходимлари ва шарҳловчилари ҳамда бир қатор журналистлар ташриф буюрди.
Дастлаб, соат 9:30 да ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида амалий машғулотлар олиб борилди. Интерактив машғулотларда ОАВ ходимлари ўйиндаги вазиятларда қисқа вақт ичида қарор қабул қилишни ўзида синаб кўрди.
Шундан сўнг, ЎФФ анжуманлар залида тақдимот ва видеолавҳалар ёрдамида футбол қоидаларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди, баҳс-мунозаралар ўтказилиб, савол-жавоблар бўлиб ўтди.



