

Бу ҳақда ESPN нашри маълумот берди. Аввалроқ, Куртуа Зинедин Зидан келганидан сўнг "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Боиси, Зидан кўпроқ Кейлор Навасга имкон бериши айтилган.
Аммо, ESPN маълумотига асосан Куртуа ҳозирча ҳеч қандай босимни сезмаяпти ва "Реал" уни мавсум якунланганидан сўнг сотиб юбориш учун шартнома имзолаганига ишонмаяпти. Ҳеч ким белгиялик дарвозабоннинг сотиб юборилиши ҳақида маълумот бермаган.




