ОАВ: Кейруш ўрнига Али Дайи номзоди кўриб чиқилмоқда
28 май 2018 15:49
Янгиликлар
ОАВ: Кейруш ўрнига Али Дайи номзоди кўриб чиқилмоқда
Маълумки, Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунига етгач Эрон термаси устози Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этади.
Бу борада португалиялик мураббий якуний қарорга келиб бўлган. Эрон футбол федерацияси Кейрушнинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди. Маҳаллий ОАВ ходимларининг ёзишича, катта эҳтимол билан терма жамоанинг навбатдаги бош мураббийи Али Дайи бўлади.
Али Дайи Эронда катта обрўга эга. У терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Лекин унинг бош мураббий бўлиши ҳали аниқ эмас. Айни пайтда "Сайпа" клубини бошқараётган Дайи 2009 йилда ҳам терма жамоада ишлаган, бироқ салбий натижалар туфайли ишдан бўшатилганди.
Қани кўрамиз, Эрон афсонаси иккинчи бор "Team Melli"га қайтармикан.
Фикрлар