UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  2 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  9 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

"Локомотив" ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади Янгиликлар

"Локомотив" ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилди.

Биласиз, Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 мавсумида “B” гуруҳида иштирок этади. “Локомотив”нинг уй учрашувларида ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, медиа-трибуна, матбуот маркази, микст-ҳудуд ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 10 январдан 25 январга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Локомотив” ПФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар info@lokomotiv.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.



Қўшимча маълумотлар учун “Локомотив” ПФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин.

Телефон: (+998 71) 286 24 12

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика