"Локомотив" ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади

Tolibjon Qosimov
10 янв 2018, 16:32
“Локомотив” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилди.

Биласиз, Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 мавсумида “B” гуруҳида иштирок этади. “Локомотив”нинг уй учрашувларида ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, медиа-трибуна, матбуот маркази, микст-ҳудуд ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 10 январдан 25 январга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Локомотив” ПФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар info@lokomotiv.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.



Қўшимча маълумотлар учун “Локомотив” ПФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин.

Телефон: (+998 71) 286 24 12

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz