UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  0 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1

ОАВ диққатига: "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га урган иккинчи голи муаллифи - Сардор Собирхўжаев Янгиликлар

ОАВ диққатига: "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га урган иккинчи голи муаллифи - Сардор Собирхўжаев

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйинида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси ушбу ўйиндаги вазиятларни "Бунёдкор" расмий канали ҳам, "Бухоро" расмий канали ҳам онлайн қилиб борди ва "Бухоро" дарвозасига урилган иккинчи гол муаллифи сифатида иккала манба ҳам Миржаҳон Мираҳмадовни қайд этди.

Драматик тарзда ўтган ўйин якунидаги икки гол ва ҳаяжон вазиятни синчковлик билан кузатиш имконини бермади ва якунда гол муаллифини эълон қилишда шошиб қолинди.  

Табиийки, шундан келиб чиқиб кўплаб ОАВ хам айнан икки манбадан хулоса қилган холда гол муаллифи сифатида Мираҳмадовни эълон қилишди. Бироқ ўйин видеосидан кўринадики иккинчи голга узатмани Миржаҳон Мираҳмадов берган ва голни Сардор Собирхўжаев урган.

"Бунёдкор" матбуот хизмати мухлислардан, ОАВдаги ҳамкасблардан узр сўрайди ва ушбу маълумотни ўз нашрларида тўғрилаб қўйишларини сўрайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика