"Ньюкасл"га АҚШдан харидор топилди

Alisher
28 апр 2020, 10:20
Америка медиа-магнати "Ньюкасл"ни сотиб олишга тайёр.

Хабарларга кўра, битим нархи 350 миллион фунтни ташкил этади. Бундай ҳолатда Генри Морисс клубнинг эгасига айланади, айнан у клубни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Ньюкасл"ни саудияликлар сотиб олиши ҳақида хабарлар янграган эди, аммо Англияда клубнинг уларга сотилишига қарши бўлганлар кўп.

Морисс - аэропорт ва тиббий муассасаларга хизмат кўрсатадиган телевизион тармоқ платформаларига эга бўлган ClearTV медиакомпаниясининг ижрочи директоридир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Daily Mail