

Таъкидланишича, инглиз клуби мутасаддилари 25 ёшли ўйинчининг ўйинидан мамнун ва келажакда унга ишонишади. Исаак жорий мавсум 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди. У "Ньюкасл" таркибига 2016 йилда "Халл Сити"дан келиб қўшилганди.
Аввалроқ жамоа ҳужумчиси Энди Кэролл билан шартнома янгиланиши тўғрисида ҳам маълум қилинганди.



