"Ньюкасл" таркибини 19 ёшли вингер билан тўлдирди

Sherzod Nurmatov
18 окт 2022, 12:20
Амаду Диалло "Ньюкасл" билан келишув тузди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

19 ёшли англиялик ўйинчи билан шартнома 2022/23 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилади. Диалло академия жамоасига қўшилди ва АПЛ-2 да 1 та ўйин ўтказишга улгурди.

Диалло "Вест Хэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. Вингер Лондон клубини 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида тарк этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: nufc.co.uk