АПЛ. МЮ бир тайм ўн киши бўлиб ўйнаган "Ньюкасл"га мағлуб бўлди

Alisher Ostonov
5 мар 2026
АПЛ 29-тур доирасидаги "Ньюкасл" — "Манчестер Юнайтед" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 45+1 дақиқасида мезбонлар ўйинчиси Якоб Рэмзи қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шунга қарамай, “Ньюкасл” 45+6 дақиқада Антони Гордоннинг ўн бир метрлик нуқтадан йўллаган аниқ зарбаси орқали ҳисобни очди. МЮ хавбеки Каземиро эса бунга тезда жавоб қайтарди. Бразилиялик футболчи 45+9 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. “Ньюкасл” ўйинчиси Виллиам Осула 90-дақиқада Ламменс қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва жамоасига уч очко тақдим этди.

МЮ АПЛда 29 ўйиндан сўнг 51 очко билан жадвалда учинчи ўринда бормоқда. Ушбу турда мағлубиятга учраган “Астон Вилла”да ҳам шунча очко бор. Турнир жадвалини эса 30 та ўйинда 67 очко жамғарган “Арсенал” бошқармоқда.





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia