

Эдди Хоу шогирдлари ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Клубнинг франциялик футболчиси Аллан Сен-Максимин ўйиндан сўнг мухлислардан бирига G-Shock Rolex брендли соатини совға қилди.
"Ньюкасл" мухлиси Сен-Максиминнинг сахийлигидан ҳайратда қолди. У форвардга қўл бериб, ўз миннатдорчилигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" 13 август, шанба куни Премьер-лигадаги навбатдаги ўйинини ўтказади. Унда Эдди Хоу шогирдлари меҳмонда "Брайтон"га қарши майдонга тушади.



