

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби 24 ёшли франциялик футболчи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда, аммо ўйинчининг ўзи "кўк-анорранглилар" билан шартномасини узайтирмоқчи.
"Барселона" яқин кунларда футболчининг янги шартномаси бўйича келишувга эришмоқчи, ўйинчи билан ишлашга каталонияликлар бош мураббийи Хави қизиқмоқда.
Дембеле 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



