

Ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга ҳали ҳам "Ньюкасл" умид қилмоқда. Клубнинг янги хўжайинлари Эденнинг трансферига 40 миллион евро миқдорида ажратишмоқчи.
Ўз навбатида "бланкос" президенти Флорентино Перес унинг суст ўйини ва доимий жароҳатлари сабаб бельгиялик билан хайрлашишга тайёр.
Трансфер январдаги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин. Азар жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



