"Ньюкасл" 70+5 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда

Alisher
24 авг 2022, 17:57
Александр Исак "Ньюкасл"га рекорд 70 миллион евро эвазига ўтади.

Англия клуби "Реал Сосьедад" рад эта олмайдиган таклиф берди.

Нарх бонуслар ҳисобига 75 миллионгача чиқиши мумкин. "Сосьедад" шунингдек шведнинг кейинги сотувидан 10 фоиз олади.

22 ёшли Исакнинг сотуви – Сан-Себастьян клуби учун рекорд. Ҳужумчи 2019 йилнинг ёзида "Боруссия"дан тахминан 6-10 миллион еврога харид қилинган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Diario Vasco

Сўнгги янгиликлар

Барча ›