

Лионель Мессининг "Интер Майами" либосидаги илк суратлари Нью-Йоркдаги Adidas дўконида "Келиши имконсиз шахс ташриф буюрмоқда" шиори билан бирга пайдо бўлди.
Етти карра "Олтин тўп" соҳиби ПСЖ билан шартномаси якунлангандан кейин эркин агент сифатида АҚШга кўчиб ўтади. Нью-Йоркнинг Соло шаҳридаги Adidas дўконида аллақачон реклама мақсадида янги либосдаги Лео суратидан фойдаланилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Месси Дэвид Бекхемга тегишли бўлган МЛС клубидаги дебютини 21 июль куни "Круз Асул"га қарши ўтказади.



