UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  1 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  2 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1

Н.Ю: Устоздан "Пахтакор"-79 хотирасига бағишланган янги китоб Янгиликлар

Н.Ю: Устоздан "Пахтакор"-79 хотирасига бағишланган янги китоб

Таниқли устоз журналист, Мавлон Шукурзода "Пахтакор" жамоасининг 1979 йилда авиаҳалокатга учраган аъзоларига бағишланган китобини чиқарди.
Ҳалок бўлган кўплаб футболчилар билан тенгдош бўлган Мавлон Шукурзода ўзининг дўстлари ҳақида ёзганларини "Эслаймиз, қадрлаймиз, фахрланамиз" деб атади.

35 йиллик тарихга эга бу фожеани ҳар йили афсус билан эслаймиз. Шу кунга қадар неча-неча мақола-ю, ҳикоялар чиқмади дейсиз. Мавлон Шукурзода эса уларнин барчасини бирлаштирган ҳолда ҳалок бўлганлар оиласи билан яна бир маротаба бирма-бир танишиб, ўз ахборотларини янада кўпайтириб олди.




  • Янги китоб мана шундай кўринишга эга

Муаллиф ўз китобида ҳалок бўлган барча қаҳрамонларни эслаб ўтар экан, уларни "Пахтакор"га қандай кириб келгани-ю, мухлислар қалбини қандай ром этганлигига алоҳида тўхталиб ўтган. Қанчадан қанча футболчиларимизнинг орзулари саробга айланган. Ўқувчи, фақатгина ота-бобосидан эшитганларини энди ўзи мутолаа қилиши, уларнинг оиласи томонидан айтилган гапларни ўқиши мумкин.

Китоб жуда ҳам катта ахборотларга бой бўлиб, ҳалокатнинг хронологияси ҳам берилган. Журналистик суриштирув ўтказилган. Ундан ташқари ўша пайтларда Украина, Россия ва Ўзбекистонда ёзилган мақолалар таҳлил қилинган.

Ўша "Пахтакор" ҳақида ортиқча гапириб ўтирмасак ҳам ҳамма билади. Топ клубларни додини берган жамоамиз 1979 йилда жуда катта салоҳиятга эга эди.





Чапдан биринчи Сергей Архипов (фотомухбир) Гений Тулегенов (sportinfo.kz сайти раҳбари) ва Мавлон ака Шукурзода билан.

Бугунги футбол ва футболчилар ҳақида ёзганларим кўпчилик ўқувчиларга маъқул келади. Сабаби уларнинг ичида юраман. Аммо тарих ҳақида ёзишга ботина олмайман. Тўплаган ахборотларим, мақоламни табиий чиқишига камлик қилади. Сабаби мен у футболчиларни кўрмаганман. Мавлон ака эса улар билан ёнма-ён турган ва улар ҳақида айтадиган ҳар бир гапи қимматлидир. Бу киши билан танишганимга кўп бўлмаган бўлса-да, у инсонни ўзимга устоз деб билганимга анча бўлди. Ижтимоий тармоқларда ёзганларини ўқиб киши мазза қилади. Худдики "Пахтакор"нинг ўша даврига тушиб қолгандек бўласан.

Бугун "Пахтакор"-79 жамоасини хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Мавлон ака билан кўришар эканман, уларнинг юзларида табассум кўрдим. Боиси у киши дўстлари ҳақида ёзишни бошлаган китобни ниҳоят тугатган ва уни босиш учун тайёр ҳолатга келтириб бўлган эканлар. Бунинг учун улар яна бир устозимиз Владимир Сафаровга ҳам миннатдорчилик билдирдилар. Бу кишининг ҳам футболимиз журналистикасида тутган ўрни катта. Ундан ташқари Қозоғистондан, мен ижоди билан доимо қизиқадиганим Гений Тулягенов ташриф буюрди. Ҳар сафар ЖЧ ва Европа чемпионатида иштирок этиб қайтар экан, кўрганларини китоб ҳолатида босиб чиқаради. Сўнгги маротаба "Пахтакор"-79ни 2009 йилда ўтказган хотирасида иштирок этган мутахассис бу сафар ҳамкасбимиз, яна бир устозимиз фотомухбир Сергей Архипов билан Тошкентга ташриф буюрган экан.



Гений Тулегенов ўзининг навбатдаги китобини менга совға қиляпти

Красницкий билан ҳам жуда яқин бўлган Мавлон ака Шукурзоданинг янги чиқаётган китобини ўқишни ҳаммага маслаҳат берган бўлардим. Бизга ҳам устозларнинг йўлини берсин деймиз!

Қуйидаги манба орқали эса "Пахтакор"-79 хотирасига бағишланган радио очеркни тинглашингиз мумкин: "ПАХТАКОР"-79

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика