UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  9 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Нозим Муллаохунов: “Маҳоратли футболчилар ёрдамида ёшларни ҳам кашф этиб боришни режалаштирганмиз” Янгиликлар

Нозим Муллаохунов: “Маҳоратли футболчилар ёрдамида ёшларни ҳам кашф этиб боришни режалаштирганмиз”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич, 1-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Орол” (1:0) учрашувини кеча бевосита стадионда кузатиб бордик.

Учрашувдан сўнг одатдагидек, ҳар икки жамоа устозларининг фикрлари билан қизиқдик. Бу борада дастлаб мезбонлар бош мураббийи билан суҳбатлашдик.

- Бу иккинчи босқичдаги биринчи ўйинимиз эди. Эътиборган берган бўлсангиз, таркибда айрим ўзгаришларга қўл урдик. “Орол”ни яхши биламиз. Ўтган йили ҳам бу жамоа яхши таассурот қолдирганди. Бугунги учрашувда асосий мақсадимиз мазмунли ўйин кўрсатиш билан бирга ғалабани қўлга киритиб, стадионга келган мухлисларни ва раҳбариятни хурсанд қилиш эди. Худога шукур, ниятимизга етдик. 

- Давралар оралиғида жамоангиз сафига янги таклиф этилган футболчилар бугун “УзДонгЖу” сафида илк расмий учрашувини ўтказди. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Аввало шуни айтиб ўтишни истардимки, давралар оралиғида, умуман чемпионат ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришимиз учун қулай шароитларни яратиб бераётган клубимиз президенти Зулунов Зафар Аҳмедовичга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса ижрочи раҳбарият ҳам ташкилий томондан катта кўмак бермоқда. Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси ва футболга бўлган қараши бўлади. Мен ҳам трансфер ойнасида маҳаллий аммо бугунги кунда бошқа клубларда ўйнаб келаётган, ўйинимизга тўла мос тушадиганларни жамоага таклиф этишга қарор қилдим. Исроил Турсунов, Акбар Ходжаев, Нодир Тешабоев сингари футболчилар биринчи лига миқёсида маҳоратли саналади. Уларни яна олий лигада ўйнаши учун ишлаймиз. Бу кўпроқ ўзларига боғлиқ. Агарда астойдил ишлаб, чиндан ҳам яна элита қайтишни истаса фақат улар эмас, таркибимиздаги бошқа маҳоратли ўйинчилар ҳам ишлаймиз. Мени қувонтираётгани бизда ҳеч қандай босим йўқ. Аслида ҳам бу жуда муҳимдир. “Бунёдкор-2”дан яна бир андижонлик футболчини таклиф этганмиз. Муҳаммадюсуф Абдумажидов жуда ёш ва иқтидорли футболчи. Мақсадимиз ушбу маҳоратли ўйинчилар ёрдамида ёшларни тарбиялаб боришдир. Биласиз бизнинг иккинчи лигада ҳам клубларимиз бор. Улардаги ёшларимизни ҳам аста-секин бош жамоага жалб этиб, катта футбол ҳавосидан баҳраманд этиб борамиз.

- Иккинчи босқич ўйинлари ҳам старт олди. Энди 16 жамоа иштирокида кураш янада жиддийлашса ажаб эмас. Элита йўлланмаси учун кураш қайси клублар ўртасида кечади деб ўйлайсиз?
- Албатта энди ҳам осон ўйинларнинг ўзи бўлмайди. Менимча олий лигага чиқиш учун асосий номзодлар, “Оқ-тепа” билан “Обод” бўлса керак. “УзДонгЖу”, “Хоразм”, “Зомин” жамоалари уларга қаршилик туғдиришга уринади деб ўйлайман. Яна ким билади дейсиз, қолган клублар ҳам фаворитларга бош оғриқ бўла олар. Буни мавсум давомида билиб борамиз.  – дейди Нозим Муллаохунов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика