UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  1 01:50BALLON D'OR-2025  90 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  19 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Нозим Муллаохунов: "Дарвозабонимиз ва бир неча футболчиларимиз молиявий муаммо сабабли кетиб қолди" Янгиликлар

Нозим Муллаохунов: "Дарвозабонимиз ва бир неча футболчиларимиз молиявий муаммо сабабли кетиб қолди"

Ўзбекистон Про-лигаси 12-тури доирасида "Нурафшон" - "Хотира-79" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Нозим Муллаохунов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугун фақатгина жисмоний тайёргарлик бўйича мағлуб бўлдик. Бунда биз ҳам айбдормиз, йигитлар фақат ўйинларга келишади, машғулотларда қатнашишмайди. Бундан кейин раҳбарият барча шароитларни яратишга ваъда берган. Навбатдаги ўйинларда иложи борича вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Про-лигани А ва Б зоналарга бўлиб, жуда яхши иш қилишган. Чунки Б минтақасида жамоаларнинг ташкилотчилиги, тайёргарлиги борасида камчиликлар кўзга ташланмоқда. Зонадаги барча жамоаларнинг кучи ўзаро тенг, деб ҳисоблайман. Барча жамоалар ўзаро рақобатга кириша олишади.

Бизда 3 нафар дарвозабон бор. Молиявий томондан бироз қийинчиликларга тушиб қолдик. Йигитлар эса бунга сабр қилишмади ва жамоадан кетиб қолишмоқда. Аммо айб барчада, футболчиларда, мураббийларда ва раҳбариятда. Эндиликда клубдаги сиёсат анчагина яхши. Иккинчи даврада дарвозабонлар борасида иш олиб борамиз, уларни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Уларнинг шартномаси бор, шу боисдан машғулотларда, йиғинларда ўзларини кўрсатишлари керак. Эртага улар мана шу шартномага қараб пулини талаб қилади. Бироқ улар биз қўяётган талабни бажармаяпти. Агарда барчаси мен истагандек бўлмаса, футболчилар меҳнат қилмаса, мен ҳам ассоциацияга арзнома билан чиқаман.

Ҳозирда жамоанинг расмий бош мураббийи ўзимман. Ҳа, олдинроқ соғлиғим кўтармагани сабабли жамоадан кетмоқчи бўлгандим. Орадан вақт ўтиб, раҳбарият билан яна келишиб олдим. Агарда вақтлар давомида раҳбарият футболчиларимизнинг ўсиши учун шароитлар қилиб бермаса, бу айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Худо хоҳласа, барчаси яхши бўлади. "Хотира-79"нинг номи ўша ҳалок бўлган "пахтакорчилар" шарафига қўйилган. Шу боисдан мен фақатгина ёшлар, балки катталардан ҳам яхши ўйнашларини талаб қиляпман. Ҳеч ким менинг ишимга аралашиши керак эмас. Шундай бўлган тақдирда айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин", - деди Муллаохунов.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика