UZ

Сўнгги янгиликлар

Нойер Роналду ва Киммихни ортда қолдириб, ЕЧЛ рекордини ўрнатди Янгиликлар

Нойер Роналду ва Киммихни ортда қолдириб, ЕЧЛ рекордини ўрнатди

Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида “Бавария” ўз майдонида “Зальцбург”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида баҳсни тўлиқ ўтказган дарвозабон Мануэль Нойер мусобақада қаторасига 15 ўйинда ғалаба қозонган илк футболчига айланди. Кипер мазкур кўрсаткич бўйича “Ювентус” форварди Криштиану Роналду ҳамда жамоадоши Йозуа Киммихни (кетма-кет 14 ғалаба) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар “А” гуруҳида 12 очко тўплаган ҳолда муддатидан олдин 1/8 босқич масаласини ҳал этди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика