

“Ўйлашимча, Қатардаги жаҳон чемпионати мен учун охиргиси бўлади, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Очиғи, бу мусобақа натижасига боғлиқ. Агар жаҳон чемпиони бўлсак, терма жамоа билан хайрлашиш ҳақида ўйлайман. Қатардаги мудниалда ғолиб бўлмоқчимиз, деб айтишдан қўрқмайман. Аммо биламизки, кўплаб кучли жамоалар бизга қарши тўқнаш келади”, дейди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, немисларга гуруҳ босқичида Испания, Коста-Рика ва Япония рақиблик қилади.



