

Учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган Мануэль Нойер мусобақадаги 18-ўйинида қатнашди. 36 ёшли кипер бу борада мундиалда энг кўп баҳсда иштирок этган дарвозабонларга етиб олди. Рекорд Зепп Майер (Германия) ҳамда Клаудио Таффарел (Бразилия)га тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, “немис машинаси” гуруҳдаги 3-тур баҳсини 1 декабрь куни Коста-Рикага қарши ўтказади.



