"Бавария"нинг 37 ёшли кипери Мануэль Нойер фаолиятини якунламоқчи эмас.
Голкиперга яқин инсонлар жароҳат туфайли майдон ташқарисида ўтказиб юборилган вақт Нойернинг фаолиятини узайтиришга хизмат қилади деб ҳисоблайди. Нойер яна 2-3 йил энг юқори даражада тўп тепмоқчи. Ману 40 ёшда ҳам топ даражада ўйнай олишига ишонади.