

Goal нашрининг маълумотига кўра, испаниялик посбон машғулотлар пайтида юрак хуружидан оғриган ва тезда шифохонага олиб кетилган. Буни "Порту" жамоаси тасдиқлади. Касильясни тезкор операция кутиб турибди ва А Bola нашрининг хабарига кўра, Икер бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Қайд этиш керак, Касильяс Мадриднинг "Реал" клуби шарафини 1998-2015 йиллар давомида ҳимоя қилган ва 2015 йилдан бери Португалия жамоасида ҳаракат қилмоқда.
37 ёшли Икер ЕЧЛда қуруқ ўйинлар ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади — 57 ўйин.



