"Ноттингем Форест" 17-трансферга тайёрланмоқда

Mirjalol Normatov
20 авг 2022, 22:32
"Ноттингем Форест" клуби "Аталанта" ҳимоячиси Ханс Хатебурнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "Аталанта" ҳам "Удинезе"дан Брандон Соппи билан шартнома имзолаганидан кейин 28 ёшли нидерландияликни сотиб юборишга тайёрланмоқда.

Хатебур 2017 йилдан буён "Аталанта" таркибида ўйнамоқда. Бунга қадар у "Гронинген"да ҳаракат қилган. Унинг трансфер суммаси 13 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Вулверхэмптон"дан Морган Гиббс-Уайт ноттингемликлар сафига келиб қўшилган ва у клубнинг янги мавсум учун 16-трансферига айланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›