UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Реал" Хамесни "Атлетико"га 10-15 миллион евро эвазига сотиши мумкин  1 17:28Ўруновнинг трансферидан ўзбек клублари қанча ишлайди, Аҳмедовдан йўқотилган пуллар  12 17:13"Вест Хэм" хавбеки Антонио - АПЛнинг июль ойидаги энг яхши ўйинчиси. У 7та ўйинда 8та гол урди  1 16:50Хазензюттль - АПЛнинг июль ойидаги энг яхши мураббийи  1 16:27Остон Ўруновнинг "Спартак"даги илк машғулотлари ва интервью (фото+видео)  36 16:08Olamsport: Исроил Мадримовнинг режалари ўзгарди, Хамзатр ҳар ҳафта октагонга чиқмоқчи ва бошқа хабарлар  0 15:59"Манчестер Юнайтед" Теллес учун курашга қўшилди  1 15:37Қатар клуби Сильва билан шартнома имзоламоқчи  3 15:18Остон Ўрунов: "Отам "Спартак"да ўйнашимни орзу қилган"  36 15:02Ўрунов “Спартак”даги олтинчи ўзбекистонлик  11 14:57Англияда футболчиларнинг уйларини тунашмоқда. Артета эса хавфсизликнинг йўлини топди  3 14:33"Уфа" раҳбари Ўруновнинг трансферини баҳолади  21 14:16Остон Ўруновнинг "Спартак" сафида нечинчи рақам остида ўйнаши маълум  24 14:00"Ё, ҳудо, бизни ажратишмаса, Златан мени ўлдириб қўяди" - Рохо бир воқеани эслади  22 13:51Остон Ўруновнинг янги "уйи" - "Откритие Арена"га фотосаёҳат  15

Нотўғри ёндашув туфайли Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" азият чекади. Бу қандай содир бўлди? Янгиликлар

Нотўғри ёндашув туфайли Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" азият чекади. Бу қандай содир бўлди?

Бутун дунёни қийин ҳолатда ушлаб турган коронавирус юртимизга кириб келганига 4 ойдан ошди.

Март ойининг ўртасида Ўзбекистон чемпионати номаълум муддатга қолдирилганди. Клублар деярли уч ойлик мажбурий танаффусдан кейин машғулотларга қайтишди ва июнь ойи ўртасида Суперлига баҳслари қайта тикланди.

Германия, Жанубий Корея, Россиядан кейин Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинлари карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказила бошланди. ПФЛ клубларга карантин вақтида қандай ишлаш кераклиги ҳақида ҳужжат юборди. Бироқ олдин ҳам ёзилганидек бу етарли эмасди. Сабаби ўша Германияда ҳам футболчиларда коронавирус аниқланган ва бу вазиятда қандай йўл тутилиши ҳақида аниқ ёзиб қўйилганди. Ҳатто баъзи футболчилар коронавирусдан тузалиб майдонга қайтганини кўпчилик сезмай ҳам қолганди. Бироқ бизда қайсидир футболчида инфекция аниқланса кейин нима бўлиши ҳақида умуман аниқ фикр йўқ эди.

Регламент тасдиқланиши ёки чемпионат тўхтатилиши керак        

 
Суперлига рестартидаги энг катта хатолардан бири бу тест олиш мажбурий қилиб қўйилмагани бўлди. Тўғри тест топширган футболчи кўчага чиқиши ва 1 соатдан кейин бошқа инсондан вирус юқтириб олиши мумкин. Бироқ нега Германия ёки Жанубий Кореяда бундай ўйлашмади? Нега улар маълум муддатдан кейин тест топшираверишди. Нима Германиядаги футболчилар магазинга боришмайдими ёки Кореядагилар кўчага чиқишмайдими? ПФЛ вакиллари Ўзбекистонда тест фақат шамоллаш симптоми бор бўлган инсонлардан олиниши шу боис клубларга тестни мажбурий қилинмаганини маълум қилишди. Тўғри карантин бошида тестлар жуда тақчил эди. Бироқ тахминан бир ой олдин ҳусусий клиникаларга тест олиш ва инфекция юқтирганларни даволашга рухсат берилди. Қайсидир ҳусусий клиника билан шартнома тузиш ва барча клубларни ҳар 5-7 кун ичида тест топширишга мажбурий қилиш мумкин эди бизнингча. Шота Арвледазе чемпионат рестартидан олдинги видео конференцияда клубларга пул тўплаб маълум миқдорда тест сотиб олиш ва ҳар турдан кейин тест ўтказишни таклиф қилганидан хабардормиз. Бироқ кўплаб клублар бу таклифга қарши чиқишди, кимлардир пул йўқлигини рўкач қилишди. Оқибатда фақат "Пахтакор" ҳар 5 кунда футболчиларни тестдан ўтказиб келди, баъзи клублар фақат рестардан олдин буни амалга оширишди, баъзи клублар эса фақат июль ойи ўртасида, вазият жиддий бўлганидан кейингина тест олишди холос.

Тўғри тест ортиқча харажат, шундоқ ҳам пандемия вақтида қийин ҳолатда қолган баъзи клубларимиз учун бу жуда оғир бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирги вазиятда нима бўлмоқда? Футболчиларда кетма-кет коронавирус аниқланмоқда, футболчилардан уларнинг оилаларига, ота-оналарига юқмоқда... Эшитишимизга қараганда машҳур футболчимизнинг ота-онаси оғир аҳволда касалхонада ётибди. Кимнингдир ҳомиладор турмуш ўртоғи бор, уларга ҳам вирус юққанини эшитдик.



Тест олинганидан кейин футболчи кўчадан вирус юқтириб келиши мумкин. Майли дейлик А жамоанинг барча футболчиси бугун тест топширди. Ҳеч кимда вирус аниқланмади. Бир футболчи бозорга борди ва вирус юқтирди. Вируснинг яширин даври 1-2 куннни ташкил этади. Ўша футболчи майдонга тушиб ўйнади ва ўйиндан кейин тест топширганида ундан коронавирус аниқланди. Ўз навбатида икки жамоадоши ва рақиб жамоа сафида 1 футболчида ҳам тест ижобий чиқди дейлик. Клублар дарҳол бу футболчиларни изоляцияга олади. Қолган футболчилар кейинги турга тайёргарликни давом эттиришади. Энди шу вазиятда тест йўқ деб тасаввур қилинг. А жамоадаги футболчи Б жамоадаги икки футболчига юқтирди, кейинги турда С жамоадаги бир ўйинчига, Б жамоа эса ўз навбатида Д жамоа билан ўйнади ва уларга юқди. Занжир реакцияси!!! Буни энди тўхтатиш қийин. Тўғри балки ПФЛ тестларни мажбурий қилмагандир, бироқ клуб ҳеч бўлмаса ўзи ташаббус кўрсатиб май ойидан буён ҳеч бўлмаса, ҳеч бўлмаса бир марта тест топшириши керак эмасми?

Баъзи клубларимиз мана шундай вазиятда ҳам раҳбарият буйруғи билан ёки бошқа сабаб туфайли касал футболчилар ҳақида маълумотни барчадан яширишга уринишмоқда. Майли ОАВда футболчиларнинг фамилияси чиқмаса ҳам ҳеч бўлмаса мусобақа ўтказувчи ташкилот ПФЛдан яширмай уларга барчасини аниқ-тиниқ юборишса бўлади-ку! Кўпчилик қайсидир инсондан коронавирус чиқибди деса, кейинчалик ундан ўзини олиб қочишга ҳаракат қилаётгани ҳақида ҳам эшитаяпмиз. Коронавирус бу уятли касаллик эмас, ундан тузалганлар айни пайтда ҳали инфекция юқтирмаганлардан кўра хавфсизроқ эканини наҳот кўпчилик тушунмаяпти?


Ўзбекистон чемпионатида ҳам Россиядаги ҳолат юз бермайдими?        

 
"Пахтакор" клубида бошида 5 нафар, ҳозирга келиб эса 15га яқин футболчида коронавирус аниқлангани ҳақида маълумотга эгамиз. Ҳатто майдон четида тўп узатиб турадиган ёш болаларда ҳам вирус аниқлангани ачинарли ҳолат. Аллқачон эркин агентга айланган "Сурхон" собиқ ҳимоячиси Владимир Бубанья сайтимизга интервью бериб клубда 20га яқин футболчи коронавирус аниқланганини маълум қилди. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида коронавирус "бомбаси портлаган" ва "Пахтакор" футболчилари "пичоқсиз сўйилган". Октябрь ойида Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган клуб август ойини даволаниш билан ўтказиши ачинарли. Майли ОЧЛ бир гап бўлар дейдиганлар ҳам топилса керак. Лекин октябрь, ноябрь ойларида ЖЧ-2022 саралаши доирасида муҳим ўйинлар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси асосини "Пахтакор" клуби вакиллари ташкил этишини барча жуда яхши билади. Айниқса ҳозирги пандемия вақтида легионерларимиз қандай қилиб Тошкентга етиб келишлари ҳақида ўйлаётган бир пайтда маҳаллий чемпионатда ўйнаётган футболчиларга асосий юк тушиши аниқ. Мана шу йигитлар ҳозир футбол ҳақида эмас даволаниш ҳақида ўйлашмоқда. Коронавирус аниқланмаган футболчилар ҳам юрак ҳовучлаб уйда ўтиришибди. Терма жамоа барчамизники, лекин футболчилар "Пахтакор"ники дейдиган мухлисларни ҳеч қачон тушуна олмасам керак. Август ойи бошида Вадим Абрамов Тошкентда терма жамоани йиғади, ушбу йиғинга чақирилган 13 нафар "Пахтакор" футболчиси иштирок эта олмайди.



Суперлига клуби мураббийларидан бири ҳамкасбига "Клубингда бир қанча футболчида коронавирус аниқланган бўлса унда U-21 футболчилари билан ўйнайвер" дегани қулоғимизга чалинди. Бу нима дегани? Демак асосий таркиб футболчиси касал бўлса, U-21 футболчиси касал бўлмайдими? Ёки уларнинг ота-оналари йўқми? Робот эмаску U-21 футболчилари. Агар тест топширилмаса ва рақиб келиб U-21 жамоасига қарши ўйнаб уларга вирус юқтирса, кейинги турда U-18 жамоаси ўйнаши, кейин U-14 майдонга тушиши керакми? Мақола бошида ёзилганидек барчаси тест топширишга бориб тақалмоқда. Майдонга тушаётган иккала жамоа сафида коронавирус йўқлигига ишонч ҳосил қилингандан кейин ўйин ўтказиш энг тўғри йўли. Қатарда ўтадиган марказлашган ОЧЛ ўйинларидан олдин ҳар бир клуб Қатарга учишдан аввал тест топшириши ва Қатарга борганидан кейин ҳам тест топшириши мажбурий қилиб белгиланди. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш вақтида Спорт телеканалидаги чиқишида машҳур бизнесменлардан бири билан музокара олиб борилаётгани ва агар келишув амалга ошса у орқали маълум миқдорда тестлар сотиб олинади ҳамда футболчилар тез-тез тестдан ўтишади. Бу жуда тўғри ғоя.

Энди клубларимизнинг бугунги вазиятда қандай йўл тутаётганига бир эътибор қиламиз. "Қизилқум" коронавирусга тест топширганлар рўйхатида 7 нафар асосий таркиб футболчини киритмай ПФЛга тақдим этди. Кейинроқ бу футболчиланинг 5 нафари шамоллагани ҳақида хабар чиқди. "Сўғдиёна"да ҳеч кимда вирус чиқмагани ҳақида хабар чиқди, бироқ бир неча кун ўтгач жамоа маъмури вафот этди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у пневмониядан вафот этган. "Сўғдиёна" асосий футболчиларидан бири ҳам рўйхатда йўқ ва ҳам шамоллаб уйда даволанаётган экан. "Локомотив"да 4 нафар футболчида коронавирус аниқланди, бироқ бу борада ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий хабар чиққани йўқ. "Андижон" ва "Металлург" клублари коронавирусга тест топширгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар чиқмади. Бу клубларда барча соғлом деган яхши гумонга борамиз. "Пахтакор" - АГМК учрашувидан кейин "Пахтакор"нинг 5 футболчисини вирус чиққанди. Олмалиқ шаҳри клуби тезлик билан пневмонияга тест топширди, барчаси яхши чиқди. Аммо коронавирус учун тест ҳамон топширилмагани бизни таажжубга солмоқда. Ахир рақиб сафида бир йўла 5 футболчида инфекция аниқлангани ҳам жиддий эътиборни талаб қилади.

Суперлиганинг тезроқ қайтишини championat.asia сайти ҳам истайди, зеро ўзбек футболи сайтимизнинг энг асосий "нон"и. Бироқ инсонларнинг соғлиғи ўртага чиққанда вақтинча бу "нон"дан воз кечишга ҳам тайёрмиз.


Ниятимиз қатъий тиббий протокол яратилиши ва клубларимиз ўз футболчилари учун жавобгарлик ҳиссини бир неча карра оширишларига эришиш. Шундан кейин чемпионатимиз ўйинлари давом эттирилса барча учун яхши бўлади деб ўйлаймиз. Агар ҳозирги ҳолатда ҳеч нима ўзгартирилмай ўйинлар бошланса иккинчи тўлқин пайдо бўлиши ва яна худо кўрсатмасин чемпионат баҳслари тўхтатилиши, кўплаб футболчилар, улардан кейин оилалари инфекция юқтириб олишлари мумкин. Охир-оқибатда шундай терма жамоамиз нима қилади, буни ҳатто ўйлашга ҳам қўрқаман.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +17   

Фикрлар

+16   
01 авг 13:33:36
Dimkaaaa
Тугриси маколанинг 4.5 каторини укидим...колганига хохиш колмади....германия Корея дебсизу ....бизда купчилик битта маскана ун кун такиб юради уларда 4 соат....бизда тестни хар куни утказишмайди....факат битта тест олинганлиги хар куни телевизорда такрорлашади....ишсиз ахолига 1 миллион сум ердам берадида ....эвазига 1 миллион марта экранга шикаришади...ану бечора ердам пулини олганига 1 миллион марта пушоймон булишади......(унг кулинг берганни чап кулинг биламсин ) сиз эса германияни чайнаб утирсиз
+9   
01 авг 15:42:20
Iskandar Davronov
Dimkaaaa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугриси маколанинг 4.5 каторини укидим...колганига хохиш колмади....германия Корея дебсизу ....бизда купчилик битта маскана ун кун такиб юради уларда 4 соат....бизда тестни хар куни утказишмайди....факат битта тест олинганлиги хар куни телевизорда такрорлашади....ишсиз ахолига 1 миллион сум ердам берадида ....эвазига 1 миллион марта экранга шикаришади...ану бечора ердам пулини олганига 1 миллион марта пушоймон булишади......(унг кулинг берганни чап кулинг биламсин ) сиз эса германияни чайнаб утирсиз
Bugun telegramda chiqdiku 1 million emas 7 yuz ming chiqipti ichidan ablaxlik
+9   
01 авг 14:00:58
Oshqovoq
Мақолага гап йўқ, муаллиф ачинганидан гапирибди. Баъзи клубларда вирус аниқланганини яширилиши бу шунчаки жирканч масала. Шунақа пайтда киши ўйланиб қоладида, клубига содиқ бўлмаган, ютса-ютқазса фарқи йўқ бўлган Бубаньяларга 350 миллион тўлаб нимага эришамиз? Ундан кўра ўша пулни Элёр Узақовга бериш керак эди, Сурхандарёда бирон бир тадбиркорлик объектини йўлга қўярди. Қарабсизки, 10-15 одам ишли бўлади.

Хорижга футболчини қиммат пулга сотилишини баҳона қилиб ундан ҳам кўпроқ пулларни четга чиқарворяпмиз дўстлар! Биринчи марта айтаман, ўртоқ Имомхўжаев хом сут эмган бандасиз, аста-секин хатоларни бошладингиз.
+8   
01 авг 15:34:02
G‘alaba
Germaniyada sog'lom raqobat va xususiy klublar mavjud. Bizda aksincha muammoni oldini olish uchun Uzpflda bunday tajriba yo'q.
+7   
01 авг 13:31:12
Skarpion
To'g'ri fikr testga klubda pul yo'q bo'lishi bu yolg'on gap bizda homiylar yo'q hammasi davlatni puli hech kim ishlab topmayatti davlatdan tayyor olishyatti. Mayli klubni byudjetida ortiqcha pul yo'qdir ammo futbolchila yonidan qilsa bo'ladiku mana biz oddiy halq uch oydan beri uydamiz pulimiz arang oilani tebratgani yetyatti fetbolchilada pul tiqilib yotibdi bizga o'xshab bir yarim milyon somga ishlamaydi kamida o'n milyon topadi ishlamasayam oylik olyatti bular
+6   
01 авг 16:33:34
2503
растовда вирус чиқанида бир журналист укамиз эртага бизам шундай вазиятга тушишимиз мумкин,хуш бизда врис пайдо булса нима қиламиз биз бунга таёрмизи деб ёзибчиқанди,афсуски бизи рахбарчала журналистни мабода вирус чиқиб қллса нима қилиш кераклига таёр туришимиз кк аниқ план тузиб олиш кк деганига парво ҳам қилишмаган экан,вирис чиқач алақандай марказлаш бало батарлар ҳақидаги куракда турмайдиган кулгили фикрларни олдинга сура бошлашди,чемпионатни тухтатилиши канешна эрта индин бошланиши кутилаётган ҳалқоро уйинларга катта зарари тегади,битта яримта билағонла очко йиғиш чун чемпионати тухтатиш кк умуман футболи йуқотиш кк футбол бизга футбол зарар туда суда дегувчиларам купайди,как будда футболга уларни чунтагидан пул кетаётгандек нималарнидир исботлашга ҳаракат қилишди,инсон ҳаёти давомида фақат фойданигина уйлаб эмас базан развиличения учунам ҳаражат қилишига туғри келади фақат фойда учингина яшайман деганла ҳаётдан тез зерикиб қолишиди,ҳар ким бирон фикирни ёзаётганида фикрини плюс ва минус тамонларини обдан уйлаб уз фикрини илгари суриши кк,бирон нима каласига кеп қолса ҳада ҳа публикага ошкор қилишдан олдин атрофлича уйлаб куринг иложи булса атрофингиздагиларни мениниясиниям билинг ҳар тамонлама мақул булгачгина кейин уша фикрни илгари суринг,бу жумлалар купро янгилик яратишга ишқивоз журналист укачаларимизга тегишли
+6   
01 авг 16:15:40
atm chenpion
Rosa xovdan kelganday 10 milyonlap oylik olgandan kegn pulni xallolasinda. Ota onasi yoqmi depsz bizgaqaraganda daxshatli tus olgan davlatlardaxam fudbolchlar oynashb yurbdiku. Ularxam deddomdan emasdur ulardaxam ota ona bor. Yaqqol misol Rassiya va Belarus chempionati.. Qisqaasi oynatsh shart bularni davlatni buyjetni yeb bitrshadi oylik olorib karantindaxam. Bularga kazarma yani bazadan chqmay fàqqat oyinini oynatsh k.k
+6   
01 авг 15:28:34
Файзуллох79
Нарзулла, Отангизга рахмат. Маколага гап йук.Баъзи жамоаларда касалликнинг яшириниши энг ёмон холат. "" Касални яширсанг, иситмаси ошкор килади"" деган гап бежиз айтилмаган.
Инсон саломатлиги биринчи уринда туради. Бу хакда футболчиларимизнинг факат якинлари эмас, хаммамиз кайгуришимиз керак.
+5   
01 авг 14:42:06
Акмалжон Ахмедович
Бир нарсага хайронман. Илдизи чириб битган футбол хакида кайгурамиз-у. Бечора халкни унитиб куйаяпмиз. Карантин курсатиб куйди-ку. Асл хакикатни. Яхши хамки халкимиз мехр окибатли,шунака килиб яратганига шкур. Бу йил "сесчилар"."ички ишлар"халкни иликларигача суриб олгани етар. Халкни узига келишига вакт беринглар. Футболни тухтатинглар. Футбол рахбарлари бу йил сал озрок яратган берган халол ризкингизни еб туринг. Шоядки халолни кийматини билиб олсангиз.
+5   
01 авг 13:57:17
Илёсбек 0075 Тош-йули.
Шу ердаям пахтакорни манфаатини уйлашадия булар яхшиям 90 фойиз уйида уйнадику .
+4   
01 авг 14:01:24
Xolis inson.
Xurmatli UFF PFL sizla davlati puliga yawavotgan. Xalqimizi ota onalarimizi pensiyasini ozimizi ovotgan arzimagan oyligimizi. Yow bola pullarini nogironlari pensiyasi. Xalq tolavotgan soliq lani malum qismini yeb yotgan BOQIMANDA tawkilotsiz. Xalq sizlardan kop narsa soramayapti wunchaki sal Vijdonan iwlayla agar bosa u. Xalqa ow nonmas. Ozro ozilani iwilari kallani iwlatib agar bosa u iwlasa iwltila. Xalqa yaxwi futbol korsatila. UFF PFL futbolchimas ula qanaqa qib futbol korsatadi dganlaga. Agar wu boqimanda tawkilotla oz iwini togri yolga sob vijdonan togri yolda iwlasa bunaqa kampot qib tawamasa. Yonaliw togri bosa kamandalarga talab kuchli qoyilsa. Keliwilgan oyinla stransfer qoyxona bomasa. Xama kamandala zor oynidi. Taniw biliw amma xola bir birini chunsa chunmasa UFF PFL ga sudrab kegan. Na bizada aniq tizim bor na aniq yonaliw na aniq iw reja. Jurnalistam futbol tepasida Bankiram Doktoram Agranomam Termir yolchiyan xama soxadan kegan UFF PFLGA. Xaqiqiy futboli chunadigan Itam yoq. Ermatovdan bowqa xozi uyam Afsayidda ili zamenaga olingan.
+4   
01 авг 13:50:14
Xolis inson.
Kechagi Surxondan qochgan futbolchini gapiga qowimcha. Bu kampot ligada ozi umuman praferional klub yoq bomaganam bomidiyam. Sababi. 1-dan futbolimiz tepasidagila iwiga nonoq omi na futboli na marketini chunadi. 2-xar bir Uzb kamandalari maydondan tawqarisidagi xama ozicha kottala faqat xam kamandani xam davlati pulini yeb na norm wartnoma qiloladi na xaqqini ajratoladi xamasi LOX. 3- nma kamandada pul bomasa ozi yonidan osa bomaskanmi. Oti kallaside oyli ovotiku. Owa Serbiyali oyinchi xali kelajagidan xayotdan orzu xavasi borligi u.n qochdi. Ozimizi yerga urvotganim yo. Manam sizlade wu yurt farzandiman. Wunchaki bu futbolga qiziqanimdan achinaman. Kormay dimanu baribr koraman. Togri karona virus xama davlat iwlarini parokanda qildi. Lekin odamlarga vurusga berilmagan aql berilagan. Yevropaga oxwab oylab iw qisa bolardi bizani UFF PFL. Endi nma bosayam pewonadan. Bizani futbolda doim baxona tayyor bogan bunaqa kootttttaaaa qib CHEKIB QOYIWINI 30 yildan beri futbol korib bildim. Muxlislarga achinaman essiz qanchadan qancha bu ASABLAR. 2-3ta yaxwi futbolchilayam jalko
+4   
01 авг 13:49:16
FanatBarsa
Hullas bu safargi JCH ham havoga uchish arafasida... Nima ham qilardik... Biz o'rganib qolganmiz... Kelasi 2026-yilgi jahon chempionatiga albatta boramiz... UMID bor...
+4   
01 авг 13:30:44
Маруф Маматханов
Терма жамоага бошка жамоаларда тикилиб ётибди номзодлар.Таниш билишчилик килмай шулардан аллакачон 2та бир хил савиядаги жамоа тузса буларди.Кариб колган Л.Тураевни олавермай.
+3   
01 авг 14:49:53
Java.FCB
Илёсбек 0075 Тош-йули. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу ердаям пахтакорни манфаатини уйлашадия булар яхшиям 90 фойиз уйида уйнадику .
Shudgorilani stadion xolatiga opkesela silada o'ynidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг