UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  4 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Ностальгия. Ривалдо Тошкентга келгани ёдингиздами? Янгиликлар

Ностальгия. Ривалдо Тошкентга келгани ёдингиздами?

Бундан 10 йиллар муқаддам Ўзбекистон чемпионатида жуда кучли легионерлар ўйнарди десак, балки ҳозирги ёшлар ишонмаслиги мумкин.

Лекин факт фактлигича қолади. 2008 йилнинг кузида машҳур Ривалдо Тошкентга ташриф буюриб, "Бунёдкор" билан шартнома имзолаганди. Унинг келиши нафақат Ўзбекистон, балки қўшни ва Европа давлатларида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлганди. Ривалдо "Бунёдкор"да ўйнайди деган хабар айниқса, Россияда шов-шув кўтаргани ҳамон ёдимизда. 

Айтиш мумкинки, Ривалдо Ўзбекистонга келиб ўйнаган легионерлар орасида энг машҳури. 2008 йил у Тошкентга келганида собиқ МҲСК стадиони (ҳозирги "Бунёдкор")да унинг таништирув маросими ўтказилган, Ривалдо мухлислар қаршисида майдонга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш этганди. Ривалдо "Бунёдкор" сафидаги дебютини 2008 йилнинг сентябрь ойида нишонлаган ва сафарда "Машъал" билан кечган баҳсда 2та гол урган.

Қуйида ўша даврларни яхши хаёллар билан қўмсаш мақсадида Ривалдонинг Тошкентдаги илк кунидан фотосуратларни тақдим этамиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика