UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Носир Отақўзиев: “Нега ўйнамаётганимни Меметдан сўранг, бу мен учун ҳам қизиқ” Янгиликлар

Носир Отақўзиев: “Нега ўйнамаётганимни Меметдан сўранг, бу мен учун ҳам қизиқ”

Маҳоратли ҳужумчи Носир Отақўзиев қайси жамоада бўлмасин доимо асосий таркибда ўйнаб келган.
 Шу билан бирга Отақўзиев қайси жамоада бўлмасин тўпурарлик маҳоратини ҳам намойиш этиб келади. Жорий мавсумни “Гулистон”да бошлаган фарғоналик ҳужумчи давралар оралиғида собиқ жамоасига қайтди.
 Аммо унинг “Нефтчи”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмоқда дея олмаймиз. Боиси мураббийлар штаби ҳозиргача асосан олдинги чизиқда Зайниддин Тожиев ва Отабек Исроиловнинг хизматидан фойдаланиб келмоқда.
Отақўзиев эса асосан захирада ўз вақтини келишини кутиб ўтирибди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Яхшиси бу саволни Амет Абдуллаевичга беринг, бу мен учун ҳам қизиқ – дейди Носир Отақўзиевнинг ўзи биз билан суҳбатда. Майдонга тушиб, жамоам муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшишга доим тайёрман.
Мураббий билан муносабатим яхши, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин Мемет билан ҳозирча нима учун менга имконият берилмаётгани тўғрисида гаплашиб кўрмадим. Балки кейинги учрашувларда менга ҳам ўйнаш имкониятини берар.
“Нефтчи”га мени клуб раиси таклиф этганди.   

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика