Носир Ал-Хелайфи: "Блан ПСЖда қолади"

Aziz Tukhtamuradov
8 май 2014
ПСЖ президенти Нассер Аль-Хелайфи клуб бош мураббийи Лоран Бланнинг жамоада қолишини айтиб ўтди.

«Лоран Блан ПСЖда қолади. Бу аниқ. Шунингдек, бу гап Каванига хам тегишли.

Жамоамдан ҳурсандман. Биз Чемпионлар Лигасида, Франция чемпионати ва кубогида ажойиб қатнашдик. Ўзимиз кўзлаган мақсадларимизга эриша олдик. Ўтган йилгига қараганда ўйинимизда ва натижамизда ўсиш кузатилди.

Ўйлайманки, бизга янги футболчилар шарт эмас. Агар керак бўлса сотиб олишимиз мумкин», — дейди Ал-Хелайфи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru