Носир Ал Шамрони "Ал Айн"га ўтди
19 янв 2017 08:54
Янгиликлар
Носир Ал Шамрони "Ал Айн"га ўтди
Саудия Арабистони терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини БААда давом эттиради.
1983 йилда туғилган футболчи "Ал Ҳилол" томонидан "Ал Айн" клубига олти ойга ижарага берилди. Ал Шамрони фаолияти давомида фақат Саудия Арабистони клубларида ўйнаган. Шу кунгача "Ал Ваҳда", "Ал Шабаб" ва "Ал Ҳилол" клублари шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Саудия Арабистони миллий терма жамоаси сафида 74та ўйинда 16та гол урган.
2014 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ал Шамрони 5 марта Саудия Арабистони лигаси тўпурари бўлган. Икки марта мамлакат чемпиони, 3 марта кубок соҳибига айланган. 2014 йил "Ал Ҳилол" сафида ОЧЛ финалига қадар етиб борган.
Маълумот учун, агар "Бунёдкор" клуби ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Жайиш"ни мағлуб этса айнан "Ал Айн" билан бир гуруҳда ўйнайди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар