Норхонов “Бунёдкор” машғулотига қўшилди

Aslanov Jasurbek
4 июл 2017, 00:00
Истеъдодли ҳужумчи Шоҳруз Норхонов “Бунёдкор” жамоаси машғулотига қўшилди.

“Обод” жамоаси етакчиси тез кунларда катта эҳтимол билан “қалдирғочлар” билан расман шартномага имзо чекади. Норхоновнинг “Обод” билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг сўнггида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Шоҳруз ўтган йили “Обод” сафида муваффақиятли тўп суриб, якунда 14та гол билан олий лига тўпурарлари орасида учинчи бўлган эди. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›