"Норвич" дарвозабони АПЛ тарихига кирди
28 окт 2019 10:23
Янгиликлар
"Норвич" дарвозабони АПЛ тарихига кирди
"Норвич" посбони Тим Крул Англия чемпионати 10-тур доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда иккита пенальтини қайтарди.
Дастлаб Маркус Рэшфорд 11 мерлик жарима зарбасини аниқ ижро эта олмаган бўлса, кейинчалик Антони Марсьяль шу ҳаракатни такрорлади.
Крул Премьер-лига тарихида битта ўйинда иккита пенальтини қайтарган саккизинчи дарвозабон бўлди.
31 ёшли Крул 2018 йилда "Норвич"га "Брайтон" сафидан ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Норвич" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар