UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  0 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз ҳафа бўлдим"  2 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  0 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  0 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  0 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  8 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  2 18:57"Арсенал" ва "Челси" А Серия юлдузи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқда  0 18:33АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди  2 18:25"Футбол олами". Термиздаги ўхшамаган байрам, Олмалиқда "шерлар" таслим қилинди, "Навбаҳор"дан ғалаба  0 18:10"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  7 17:48"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумчи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  4 17:25Фримпонг "Байер"даги келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчига "Реал" қизиқмоқда  0 17:06Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди  23

Нўъмон Ҳасанов: “Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш аламли, албатта” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш аламли, албатта”

“Қизилқум” — “Пахтакор” жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

— Ўйин жуда қизиқарли бўлди, — дея сўз бошлади “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи. — Аммо сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш аламли, албатта. Кейинги пайтларда жамоамиз аъзолари мураккаб ўйинларни ўтказяпти. Осиё Чемпионлар лигаси учрашувидаги чарчоқлар тарқамасдан туриб, етакчи жамоалардан бири “Насаф”га қарши ўйнашди. Бугун Навоийда янада оғир ўйин ўтказди. Йигитларга қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида тактик ўзгаришларни амалга оширмоқчи эдик. Афсуски, таркибдаги ўзгаришлар ҳисобни ушлаб қолишга ёрдам бера олмади.
Навоийда жуда чиройли футбол муҳитида ўйнадик. Стадионда яратилган шарт-шароитлар, майдоннинг ҳолати аъло даражада. Шундай шароитга муносиб жамоа пайдо бўлганлигидан хурсанд бўлдим. Бугун “Қизилқум”нинг мағлубиятдан қутулиб қолишига кўпроқ мухлислар ёрдам қилишди. Бежизга ишқибозларни жамоанинг ўн иккинчи ўйинчиси, деб айтмасликларининг яна бир бор гувоҳи бўлдик. Улар охирги дақиқаларгача жамоаларини қўллаб-қувватлашди.

Станислав Андреев, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибовнинг ўрни бугун билинди. Соҳибов кейинги учрашувлардан бошлаб таркиб қайтади. Аммо Андреев ҳамда Искандеровларнинг жамоа сафига қўшилиши учун камида икки ой вақт зарур, - дейди Ҳасанов.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика