UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  6 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"дан таклиф тушгани рост лекин... Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"дан таклиф тушгани рост лекин...

Футболчилик даврида ақлли ўйин намойиш этган Нўъмон Ҳасанов бутсаларини михга илгач, ўзи учун қадрдон бўлган "Пахтакор"да мураббий сифатида иш бошлади.
Охирги йилларни асосан ушбу клубда ўтказиб келаётган Ҳасанов бугунги кунда "Пахтакор" ёшлар жамоасига устозлик қилиб келмоқда. Яқинда у кишининг ўзи билан ўзаро суҳбатлашганимизда, олий лигадан жиддий чорловлар бўлмаганини, лекин келажакда элита жамоаларининг бирида бош мураббий сифатида ишлаш режасидан ўрин олганини айтганди.

Олинган маълумотларга кўра, Ҳасанов ушбу ниятига етган кўринади. Боиси Наманганнинг "Навбаҳор" клуби раҳбарияти Нўъмон Ҳасановни мураббийлар штабига жалб этган.

Ушбу холат юзасидан Ҳасановнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритдик.
"Тўғри, Навбаҳор клубидан таклиф бўлди, буни инкор эта олмайман  дея дастлабки фикрларини билдириб ўтди Ҳасанов. Лекин биласизми, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Жамоадаги аҳвол жуда оғир. Бундан вазиятда иш бошлашнинг ўзи кишини ўйлантириб қўяди. Ҳозирча Тошкентдаман. Кўрамиз, бу масала балки шу кунларда аниқ бўлиб қолар", -  дея сўзига якун ясади 42 ёшли мураббий.

Шамол бўлмаса дараҳтнинг учи қимирламайди деганларидек, Гайнинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келган бир пайтда, Ҳасановнинг Навбаҳор мураббийлар штабидан ўрин олиши аввалдан режалаштирилгандек гўё. Воқеалар ривожини вақт кўрсатади. Кузатамиз.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика