UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  12 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради

"Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашувидан (1:2) сўнг, мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Кўрдингиз, жамоамиз ўйинга тўлиқ тайёр эди. Ҳужумкор ўйин кўрсатдик, "Насаф" жамоаси кўпроқ қарши ҳужумда ўйнади. Иккала жамоа ҳам яхши таассурот қолдирди. Мухлисларга ташаккур айтаман, стадионни тўлдириб бизни қўллаб-қувватлашди. Голимиз ҳам мухлисларнинг голи бўлди. Тақдир экан, мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Чемпионатда ҳам муваффақиятли иштирок этолмадик, кубокни ҳам эрта тарк этдик. Шу туфайли футболчилар, бутун жамоа номидан мухлислардан узр сўрайман.

— Иккинчи таймда "Навбаҳор"га гол керак бўлган пайтда жамоанинг асосий ўйинчиси Иван Соловёв ҳимоядан олдинга ўтишга мажбур бўлди. Бу ҳолат ҳимоядаги бўшлиқлар билан боғлиқми ёки сизнинг тактик топшириғингизми?

Йўқ, ҳимоядаги ўйинчиларимиз ўз жойида эди. Соловёв бугун ёмон ўйин кўрсатмади. "Насаф" чап қанотимиз кучли эканини билган ҳолда алоҳида тайёрланган экан. Иван ҳам ҳимоядаги шерикларига ёрдамлашиш учун орқага қайтишга мажбур бўлди. 

— Асосий вақтнинг охирида ҳисоб тенглашганидан кейин пенальтилар серияси ҳақида ўйлаганмидингиз?

Йўқ. Серияни кутмадим. Футбол-ку бу, бир дақиқа қолганда ҳам ҳисоб ўзгариб кетиши мумкин. Йигитлардан бўшашмасликни, биринчи навбатда гол ўтказиб юбормасликни сўрадим. Кўп йигитлар чарчаб қолишди. Азим Аҳмедовнинг мушакларида ҳам оғриқ пайдо бўлиб, алмаштиришимизни сўради, аммо заҳира имконияти қолмаган эди.

— Кейинги босқич ҳақида савол бермоқчиман. Ярим финалга қурьа ташланди. Сиз олдин фаолият юритган "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қиладиган бўлди. Бу ўйинда ниманинг ҳисобига "Пахтакор"ни мағлуб қилиш мумкин?

Биз қўқонликлар билан ўйнадик. Барча майдон ҳақида гапиряпти, лекин майдон текис. "Пахтакор" бундай стадионда бемалол ўйнай олади. "Қўқон-1912" сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсатяпти. Чиройли ўйин бўлади, ҳали кимнинг ғалаба қозониши аниқ эмас.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика