UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  20 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  2 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  6 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2

Нўъмон Ҳасанов: “Футболда бундай ҳолатлар кечирилмайди” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Футболда бундай ҳолатлар кечирилмайди”

“Металлург” – “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

- Бекободликларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Майдонда тенг кураш кечди. Бугун мезбонлар жасорат кўрсатишиб, битта тўп фарқи билан ғалаба қозонишди. “Металлург”га кейинги баҳсларда омад тилайман. Ўзимизнинг жамоа хусусида гапирадиган бўлсам, гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз ўз позицияларини ташлаб ҳисобни тезроқ тенглаштириш учун бироз шошилиб қолишди. Олдинда кўп вақт борлиги ҳам уларни шундай ўйнашларига сабаб бўлди.  Футболда бундай ҳолатлар кечирилмайди. Тўғри улар майдонда бор кучларини бериб ўйнашди. Уларга бу тарафдан эътирозим йўқ.  Хатоларимиз устида ишлашни давом этамиз. Энг ёмони мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Ҳали олдинда ўйинлар бор, уларни албатта хурсанд қиламиз, - дейди Нўъмон Ҳасанов. 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика