UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Нўъмон Ҳасанов: "Ал Ҳилол"ни мағлуб этсак барчаси эсдан чиқади" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Ал Ҳилол"ни мағлуб этсак барчаси эсдан чиқади"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан олдин иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва Даврон Ҳошимов қатнашди.

“Ал Ҳилол” анча кучли ва шаклланган жамоа. Рақиб ОЧЛда анча тажрибали футболчилар бор. Бир қатор легионерлар бор. Аммо мақсадимиз эртага ўз мухлисларимиз қаршисида ғалабага эришиш”, - дейди Ҳасанов.

“Рақиб жуда кучли, унинг ўйинларини кўриб ўрганиб чиқдик. Эртага ўз майдонимизда 3 очко учун майдонга тушамиз”, - дейди Ҳошимов.

- Эртага ОЧЛда мураббий сифатида дебют ўйинни ўтказасиз. Бу сизга босим юкламаяптими?
- Жамоа эртага ўз ўйинини кўрсатса ғалабага эришишимиз мумкин. Йигитлар баҳсга тайёр.

- Жамоа қийин даврни бошидан ўтказмоқда. Футболчиларни руҳиятини қандай кўтараяпсиз?
- Тўғри руҳият анча катта роль ўйнайди. Ҳозир қийин давр бўлаётгани рост, йигитлар билан бу борада суҳбатлар ўтказдик. Барчамизнинг мақсадимиз ғалаба қозониш.

-  Азим Аҳмедовни Суперкубок баҳсида ҳимоячи сифатида ўйнатдингиз. Бу йил уни ҳимоячи сифатида ўйнатасизми?
- Аҳмедовни “Навбаҳор”да ишлаб юрганимдаёқ таниганман. Ўтган йил 7та ўйинда ҳимоячи бўлиб ўйнаганди. Шу боис унга ишонч билдирдим. Аммо эртага Азим бошқа позицияда ўйнайди.

- Жамоа сафини Лобанов, Махарадзе ва бошқа футболчилар тарк этишди. Таркибга келганлар эса асосан ёшлар. Учта фронтда кураш олиб бориш қийин бўлмайдими?

- Тўғри йўқотишлар бўлди. Аммо ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Захирада ўтираверса футболчи ўсмайди уларга ҳам имконият берамиз.

- Сиз футболчи сифатида ҳам етакчи бўлиб оғир дамларда жамоани ғалаба сари етаклагансиз. Эртага ҳам мураббий сифатида бунга ҳаракат қилсангиз керак?
- Албатта эртага "Ал Ҳилол"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Агар йигитлар бор кучи билан ўйнаб ғалабага эришсак барчаси унтилади. Ўша жамоадан кетганлар ҳам, мағлубиятлар ҳам эсдан чиқади.

- Сергеев январь ойида Қатардаги Осиё чемпионатида қатнашди. Унинг клуб билан кам шуғуллангани ва кам гол ураётгани сизни ташвишга солмаяптими?
- Тўғри у жуда ҳам кўп ўйин ўтказди. Унда бироз чарчоқ аломатлари бор. Аммо унинг ҳаракатчанлиги ва голга чанқоқлиги ҳамон йўқолмаган.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика