Номаълум Италия клуби Тоттига бир йиллик шартнома таклиф қилмоқда

Aslanov Jasurbek
25 май 2017, 16:41
"Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти номи ошкор қилинмаётган А Серия клубидан бир йиллик шартнома учун таклиф олди.

Тотти ва "Рома" ўртасидаги битим жорий мавсум охирида якунига етади. Олдинроқ Рим клуби раҳбарияти, форвард ёзда фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилган эди.

Тотти "Рома"да клуб директори вазифасини эгаллаши тахмин қилинмоқда. Футболчининг ўзи мавсумдаги сўнгги баҳсдан сўнг қарор қабул қилишини айтган эди.

"Рома" 28 май куни "Женоа"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport