Нолито: “Севилья” МЮни мағлуб этишга уриниб кўради

20 фев 2018, 08:35
Нолито ЕЧЛ доирасида “Севилья” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

“Манчестер Юнайтед” ажойиб жамоа, аммо биз тортиниб ўтирмаймиз. Жамоамиз энг яхшилар билан курашиши шарт. Ўз майдонимизда ҳужум қилиб, ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. Кейин эса Манчестерда ижобий натижа учун интиламиз. Рақибда яхши таркибга эга жамоа бор. Бу Англиянинг энг буюк жамоаларидан бири. Уларнинг дарвозасида эса дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири — Давид де Хеа туради, — дейди Нолито.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo